Қозоғистонни 8 мингдай одам тарк этди


  • 20 Май, 2019
  • 566

Жорий йилнинг январидан март ойигача Қозоғистондан бошқа мамлакатларга 8 355 киши кўчиб кетган. Кўчиб кетганлардан 7455 киши МДҲ давлатларига, 910 киши эса бошқа ўлкаларга жойлашган. Этник гуруҳлар бўйича кўчиб кетганларнинг кўрсаткичи эса қуйидагича: руслар – 71,9%, немислар – 6,6%, украинлар – 6,9%, қозоқлар – 4,7%, татарлар – 2,2%, ўзбеклар – 0,5%, бошқа миллатлар – 7,2%.

Қозоғистонга кўчиб келувчилар орасида эса қозоқлар 60,5% билан етакчи ўринда. Ундан кейин руслар 18,8%, украинлар 1,9%, ўзбеклар 2,1%, татарлар 1,1%, немислар 1,3%, бошқалар 14,3% келган.

Жами январь март ойларида мамлакатга 3176 одам келган, жумладан МДҲ давлатларидан 2685 киши, бошқа ўлкалардан 491 киши. 2019 йилнинг биринчи чорагида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан Қозоғистонга келувчилар 8,4%га камайган, Қозоғистондан кўчиб кетганлар сони эса 22%га ошган.


Бошқа мақолалар