Назарбоев конституцияга киритилган тузатишларни имзолади


  • 11 Март, 2017
  • 942

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатнинг конституциясига киритилган тузатишларни имзолади. Эслатиб ўтамиз, парламент тарафидан маъқулланган ва давлат раҳбарига имзога тақдим этилган  “Қозоғистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун 2017 йил йил 6 март куни конституция кенгашига топширилганди. Ҳужжат конституциянинг 19 моддасига 26 тузатиш киритишни кўзда тутади. Муҳокама вақтида депутатлар президент ваколатида ички ишлар вазирини тайинлаш, фақат террористларни ватандошликдан маҳрум қилиш таклифини билдиришди.

Унга кўра президентнинг қатор ваколатлари парламент ва ҳукуматга берилади.

Таклиф этилган тузатишлар парламент ролини кучайтириш, ҳукумат мустақиллиги ва масъулиятини оширишга қаратилган. Қонун лойиҳаси, шунингдек, суд тизими ва прокуратуранинг конституциявий асосларига аниқлик киритади.

Ушбу имзоланган қонунга кўра, Мажлис депутатлари вазирларни тайинлаш ва истеъфосини талаб ваколатига эга бўлишди. Янги ваколатлар билан энди парламент сайловларида ғолиб бўлган партия ҳукуматни шакллантиришда ҳал этувчи роль ўйнайди.

Айни вақтда мудофаа вазири, ички ишлар вазири ва ташқи ишлар вазирини тайинлаш президент ваколатида қолди. 


Бошқа мақолалар