Қатар тарихда илк бор Осиё чемпионати ғолиби бўлди


  • 2 Февраль, 2019
  • 706

Қатар тарихида илк бор футбол бўйича Осиё чемпионати ғолибига айланди. Қатар терма жамоаси финалда Япония терма жамоаси устидан ғолиб бўлиб, футбол бўйича Осиё кубоги соҳиби бўлди. Финал Абу-Даби шаҳрида ўтказилиб, 3:1 ҳисобида якунига етди. Қатар терма жамоаси вакили Али Алмоез 12-дақиқада ҳисобни очди. 27-дақиқада Абдулазиз Атем, 83-дақиқада эса Акрам Афиф ҳисобни оширди. Японлардан ягона гол муаллифи Такуми Минамино бўлди.

Қатарликлар БААдаги салбий муносабатларга қарамай, турнирнинг финал қисмида ҳеч бир матчда мағлубиятга учрамади. Абу-Дабидаги матчга қатарлик ишқибозлардан деярли ҳеч ким қатнаша олмади. БАА Қатар билан дипломатик алоқаларни узганидан кейин Қатар ватандошларига БААни эркин зиёрат қилишига рухсат бермаяпти. Осиё кубогидан олдин БАА ҳукумати амирлик футбол иттифоқи ва Осиё футбол конфедерацияси вице-президенти ҳам қатарлик журналистларга ўлкага киришга рухсат бермади. Қатар ва БАА орасида ўтган яримфинал учрашувида амирлик ишқибозлари Қатар терма жамоасига нисбатан ҳақоратли шиорлар айтиб, футболчиларга бўш идишлар ва оёқ кийимларини отишди.

Қатар терма жамоаси тарихида илк бор Осиё чемпионати ғолибига айланди, Япония эса биринчи марта финалда мағлубиятга учради. Осиё-2019 футбол турнири 24 жамоа иштирок этган илк мусобақа бўлди. Авваллари турнир икки йилда бир марта ўтказилган бўлиб, энди эса тўрт йилда бир марта ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, Қатар кейинги 2022 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбони ҳисобланади. Бу унинг ушбу турнирдаги дебюти бўлади.


Бошқа мақолалар