- 2021-04-17
Алматининг "Қайрат" ва пойтахтнинг "Астана" жамоалари ўртасидаги учрашув 2025 йилги
мавсум Қозоғистон Премьер-лигаси чемпионини аниқлаб берди.
Сўнгги 26-тур доирасидаги ўйин Алматидаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтди.
Бош ҳакамнинг дастлабки ҳуштаги чалингандан 15 дақиқа ўтиб, "Астана" етакчиси Марин Томасов ярим ҳимоячи Назми Грипшининг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Биринчи бўлимдан кейинги ҳисоб – "Астана" фойдасига 0:1.
Иккинчи бўлим бошланишидан олдин "Қайрат" бош мураббийи ҳимоячи Еркин Тапаловни ҳужумчи Эдмилсонга алмаштиришга қарор қилди.
Учрашувнинг 56-дақиқасида "Қайрат" ҳужумчиси Дастан Сатпаев ҳисобни тенглаштирди.
Қолган вақт шиддатли кураш остида ўтди: "Астана" бор кучи билан ғалабани илиб кетишга ҳаракат қилди, лекин олдинга чиқиб ололмади, "Қайрат" эса кескин қарши ҳужумлар билан жавоб берди.
Ўйиндан олдин ҳаммаси аниқ эди: алматиликларга чемпионлик унвонини сақлаб қолиш учун дуранг кифоя қиларди, пойтахт жамоасини эса фақат ғалаба қониқтирарди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Шу тариқа, "Қайрат" асосий рақиб билан кечган баҳсда Қозоғистон чемпиони унвонини кетма-кет иккинчи марта ва ўз тарихида бешинчи марта тасдиқлади.