- 2016-11-25
Қозоғистонни энг кўп Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Малайзиялик сайёҳлар зиёрат қилган.
Астана шаҳрида “Марказий Осиёда туризмни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувни Қозоғистондаги Франция элчихонаси ва Астана шаҳрининг француз альянси ҳамда Қозоқ гуманитар юридик университети (ҚазГЮУ) ташкиллаштирди.
“Kazakh tourism” миллий компанияси бош менеджери Ғалимжан Сеилов ўлкани 2018 йили 8,5 миллиондан ортиқ сайёҳлар зиёрат қилганини таъкидлаб, бу 2017 йилдагига нисбатан 800 мингга кўп эканлигини маълум қилди.
Сеилов “2018 йилда олдинги йилга нисбатан Россия 30 минг, Ҳиндистон деярли икки баравар, Жанубий Корея 15%, Малайзия 44%, БАА бир ярим баравар, Польша 16%, Австралия 20%, Гонгконг 22%га ортган” деди.
Қозоғистондаги Франция элчиси Филипп Мартинэ “Келгуси йилларда жаҳондаги халқаро терроризмни, иқлим беқарорлигини ҳисобга олган ҳолда янги сайёҳлик стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқишимиз керак” деди.