Марказий сайлов қўмитаси раиси ишдан бўшатилди


  • 25 Январь, 2022
  • 185

Берик Имашев марказий сайлов қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. У ушбу лавозимда 2016 йил сентябрь ойидан буён ишлаб келмоқда эди.

Берик Имашев 1960 йил 7 июнда Алматида туғилган. 1982 йил Москва давлат университетининг юрист мутахассислигини тамомлаган.

2000-2001 йилларда табиий монополия, рақобатни ҳимоялаш ва кичик бизнесни қўллаб қувватлашни муқобиллаштириш агентлиги раиси бўлиб ишлади.

2001-2003 йиллар Астана адвокатлар коллегияси аъзоси.

2002-2003 йилларда “Нефтеконсалтинг” ЁҲЖ президенти.

2003-2005 йилларда Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишлади.

2005 йил кичик тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси бошчиси бўлди.

2005-2007 йилларда президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлади.

2007-2008 йилларда Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида ишлади. 2008 йил февраль ойидан август ойигача президент ёрдамичиси лавозимида фаолият кўрсатди.

2008-2012 йилларда Парламент сенати депутати бўлди.

2012-2016 йилларда юстиция вазири лавозимида ишлади.

Берик Имашев ўрнига Парламент сенати депутати Нурлан Абдиров марказий сайлов қўмитаси раислигига тайинланди.


Бошқа мақолалар