Қозоғистонликлар қайси мулкларини декларация қилиши керак?


  • 7 Март, 2019
  • 539

Қозоғистон молия вазири ўринбосари Руслан Енсебаев “Қозоғистониклар даромад тўғрисидаги декларацияда уйидаги идиш-товоқлар ва майда буюмларни кўрсатиш керакми?” деган саволга жавоб берди. 2020 йили бу буюмлар ҳақида ахборот бериш керак деган хабар аҳоли ичида шов-шувга сабаб бўлди. Бундан ташқари, декларацияда буюмларнинг баҳосини кўрсатиш учун уларни баҳолаш хизмати учун пул тўланиши кераклиги ҳам норозиликларга сабаб бўлди.

Руслан Енсебаев “Бу катта шов-шувга сабаб бўлди. Декларациядаги “Бошқалар” майдони солиқ тўловчининг хоҳишига кўра тўлдирилади ва бу мажбурий эмас. Бу аслида декларантнинг ўзига фойдали. У бу тариқа келажакда даромад манбаи сифатида хизмат қиладиган буюмни декларация қилади. Булар санчқи ёки ручка каби арзон буюмлар бўлмаслиги керак. Бу буюмни сотганда бошқа мулк сотиб олишга имкон берадиган бўлиши лозим. Булар асосан қимматбаҳо буюмлардир” деди.

Аввалроқ Руслан Енсебаев 2020 йилдан давлат хизматчилари, депутатлар ва судьяларнинг даромади тўғрисидаги маълумот очиқ бўлишини билдирганди.


Бошқа мақолалар