Обид Асомов вафот этди


  • 15 Декабрь, 2018
  • 667

14 декабрь жума куни 55 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи Обид Асомов вафот этди. У сешанба 11 декабрь куни Тошкент 1-касалхонага оғир юрак хуружи билан жойлаштирилганди. Врачларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай актёр касалхонада вафот этди.

Обид Аъзамович Асомов Тошкентда Чилонзор туманида 1963 йили 22 октябрда таваллуд топганди. Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтида ўқиган. 1993 йилда «Обид-А» театрини ташкил қилган. Ёшлигида тўй ва концерт бошқарувчиси бўлиб фаолият кўрсатган. Унинг ҳазиллари қайд этилган аудиокассеталар миллионлаб тиражларда Ўзбекистоннинг бозорларда сотилган.

2000 йили Фаррух Зокиров Обид Асомовни “Ялла” ансамблининг Германия гастролида бошқарувчи сифатида таклиф қилди. Бир ой давомида Асомов Германиянинг 29 та шаҳрида концертларни бошқарди.

Актёр Россия томошабинларига 2000 йилларнинг охирида “Эгри ойна” (Кривое зеркало) дастури орқали танилди. Уни бу кўрсатувга Евгений Петросян таклиф қилганди. 2009 йили Асомов ўзбек ҳукуматининг ғазабига дучор бўлиб, телевиденияга чиқишдан маҳрум қилинди. Бу 2017 йилгача, яъни Шавкат Мирзиёевнинг президент бўлишига қадар давом этди. Жорий йилнинг май ойида Обид Асомов президент тарафидан Ўзбекфильм қошидаги «Мультипликацион фильмлар студияси» ДУК директори этиб тайинланди.

Актёр ўзининг ижоди давомида “Шерали ва Ойбарчин” (1989), "Темир эркак" (1991), “Чангалзор қонунига кўра” (1991), “Дев ва пакана” (2003), "Маҳаллада дув-дув гап 2" (2006) ва бошқа фильмларда суратга тушди.

2010 йил январь ойида “Фергана” агентлиги Обид Асомов ҳақида иккита фильм суратга олди. Бу фильмлар “YouTube”да деярли ярим миллион марта кўрилди.


Бошқа мақолалар