Руҳоний: АҚШ тавба қилса, кечирамиз


  • 7 Февраль, 2019
  • 553

Эрон президенти Руҳоний “Агар АҚШ тавба қилса ва авваллари Эронга нисбатан муносабати туфайли узр сўраса, унинг тавбасини қабул қилишга тайёр эканлигини” айтди.

Пойтахт Теҳрондаги элчи ва дипломатлар билан ўтказилган йиғилишда гапирган Руҳоний АҚШнинг Эронга нисбатан олиб бораётган сиёсатини баҳолади.

Хорижий кучларнинг минтақадаги борлиги ва курашининг ниҳоясига етиши кераклигини айтган Руҳоний “АҚШ асло мақсадига эриша олмайди” деди.

АҚШнинг “шарқдаги суперкучга қарши минтақадаги энг катта иттифоқдошини йўқотганини” иддао қилган Руҳоний “АҚШ Эронни қайта қўлга олиш учун сўнгги 40 йилда бутун имконларини сарфлади, лекин муваффақиятга эриша олмади” деди.

Руҳоний бу борада “Бизнинг шиоримиз бутун дунё билан дўстона алоқалар қуришдир. Агар АҚШ тавба қилиб, Эронга ўтмишда қилган ҳатти-ҳаракатлари учун узр сўраса, унинг тавбасини қабул қилишга тайёрмиз” деди.


Бошқа мақолалар