Туркияда Эрдўғон фарқи


  • 29 Августь, 2014
  • 1338

Туркияда куни кеча яқинда сайланган 12-президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон сиёсий қасамини ичиб расман давлат раҳбари вазифасини бошлади.

Уни Истанбул шаҳар ҳокимлигидан 20 йил давомида давлатнинг энг тепасига олиб келган жараён билан танишиб чиқиш сизнинг диққатингизни ҳам тортиши мумкин.

Туркиянинг халқ тарафидан сайланган илк президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Бош вазирлик лавозимига ўтирган 2003 йилдан бугунгача бўлган даврда социал ва сиёсий инқилоб билан бир қаторда иқтисодиётда ҳам юқорига бирдан сакраш кузатилди.Халқаро валюта фонди (IMF)га қарзидан қутулди, миллий даромад 3,5 баробарга кўтарилди. Туркия ҳар йили ўртача 5%га ўсди. Бу даврда миллий даромади 820 миллиард долларга етиб, Туркия дунёнинг энг йирик 17-иқтисодига айланди.

2001 йил 5,7%га қисқарган иқтисодиёт, Эрдўғон Бош вазирлик курсисига илк ўтирган 2003 йилда 5,3%, 2004 йилда 9,4%, 2005йилда 8,4%, 2006 йилда 6,9%, 2007 йилда 4,7%га ошди. Жаҳон кризиси юз берган 2008 йили Туркия 0,7%га ўсиб, 2009 йили 4,8%га қисқарди. 2009 йилдан кейин тезлик билан ўсишни бошлаган иқтисодиёт, 2010 йили 9,2%га ўсди. 2011 йили Туркия 8,8% билан энг тез ўсаётган  иккинчи ўлка бўлди. 2012 ва 2013 йиллари Туркия мос ҳолда 2,1 ва 4%га ўсди. 2002 йили 232 миллиард доллар бўлган миллий даромад 2013 йил охирида 820 миллиард долларга етди. Одам бошига миллий даромад эса 3492 доллардан 10782 долларга кўтарилди.

Туркия ҳукумати 1961 йили Халқаро валюта фонди (IMF)дан олган жами 56,5 миллиард долларлик қарзидан ўтган йил май ойида бутунлай қутулди. Турк лирасидан 6 та ноль олиб ташланиши иқтисодиётда бурилиш нуқтаси сифатида тарихга кирди. Марказий банкнинг валюта заҳиралари ҳам аҳамиятли даражада ортди. 2002 йил охирида 26,7 миллиард доллар бўлган валюта заҳираси 2014 йил 15 август ҳолатига кўра 114 миллиард долларга етди. 2003 йили 18,4% бўлган инфляция 1 йилда 9,1 балл тушиб, 9,3%га пасайди. 2003 йилдаги 10,3% бўлган ишсизлик даражаси 2014 йил май ойидаги ҳолат бўйича 8,8%га тушди.

Туркиянинг экспорти 11 йилда 3,2 маротаба ортиб, ўтган йилги кўрсатгич ьўйича 152 миллард долларга етди. Туризмдан келадиган даромат 11 йилда 1,5 баробар ортиб, 32,3 миллиард долларга етди.

Туркия, Адолат ва Тикланиш партияси  (АКР) раҳбарлигида иқтисодиётда катта ўсишларга ва проектларга имзо отди. 2001 йил 7 июль санасидаги бир газетадаги хабарда ўша вақтдаги ҳолат акс этилган. Хабарда Демократик сўл партияси, Миллий  ҳаракат партияси ва Она ватан партияси коалицияси ҳукуматининг халқаро валюта фонди билан ўтказган 1,5 миллиард долларлик кредит олиш жараёнини билдирмоқда. Халқаро валюта фонди “ Агар ўз бурчларингизни бажармасангиз, 1,5 миллиард долларнибермаймиз” деган. Ўша даврнинг президенти Буленд Эжевит бу ишнинг ноҳақлик эканини айтиб, коалиция шериги ва президент ёрдамчиси Давлат Баҳчели эса фонднинг ҳар истагини бажарганликларини билдирмоқда.

Осиё ва Европа қитъаларини денгиз остидан бир-бирига боғлаган 150 йиллик туш Мармарай метроси хизмат кўрсатишни бошлади. Туркия илк бор тезюрар поезд билан танишган бу даврда Анқара-Эскишеҳир, Анқара-Кония, Эскишеҳир-Кония маршрутлари бўйича темир йўл қатновлари очилиши ортидан Истанбул-Анқара қатнови ҳам йўлга қўйилди. Бу билан бир қаторда Истанбул ва Измирни бир-бирига боғлайдиган автомобиль йўли проектлари ва кўрфаз ўтиш кўприги қурилиши ҳам бошланди. Эрдўғоннинг Бош вазирлиги даврда Истанбул бўғозига қуриладиган 3-кўприк билан Истанбул 3-аэропорти пойдевори қўйилди. Бунинг ортидан транспорт воситалари ўтиши мумкин бўлган Авросиё туннели қурилиш бошланди.

Турк қуролли кучларининг эҳтиёжларини маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш кўрсаткичи 25%дан 60%га чиқди. Бу билан бирга миллий ҳарбий кемаси (MİLGEM), ATAK вертолётлари, таълим самолётлари (HÜRKUŞ), модерн пиёда аскар милтиғи, миллий танк ALTAY, учувчисиз бошқариладиган самолётлари ANKA, узоқ ва ўрта масофадаги танкка қарши ракеталар каби проектлар амалга оширилди.


Эрдўғонсиз ва Эрдўғонлик йилларда Туркия

 

Экспорт

36 миллиард $

152 миллиард $

Инфляция

18,4%

9,32%

Ишсизлик

10,3%

8,8%

Бюджет қарздорлик фоизи

65% дан юқори

9%

Миллий даромад

232 миллиард $

820 миллиард $

Киши бошига миллий даромад

3492 $

10782 $

Хорижий инвестиция

1,13 миллиард $

12,9 миллиард $

 


Бошқа мақолалар