- 2022-11-17
Жануби-шарқий осиёда жойлашган Бруней султонлигида ислом ҳуқуқи муомалага киритилди.
Бруней бош вазирлигидан берилган матбуот баёнотида 2013 йилги ислом жазо ҳуқуқи қонуни 2019 йил 3 апрелдан тўлиғича муомалага киритилгани, ўлкада жуфт ҳуқуқий тизим фаолият кўрсатиши билдирилди.
Жуфт қонуний тизимнинг тинчлик ва тартибни таъминлаши, жинси, миллати, ирқи ва ақидаси қандай бўлишига қарамасдан оилани, ҳаётни ва динни муҳофаза қилиш учун фаолият кўрсатиши билдирилган баёнотда ислом ҳуқуқи ислом таълимотига зид ҳаракатларни олдини олиш ва жазолаш билан бирга, барча кишиларнинг қонуний ҳуқуқларини муҳофаза қилишга мўлжалланганига урғу берилди. Бруней султонлигида ислом жазо ҳуқуқи қонунининг илк уч босқичи 2014 йили бошланганди.
Ўлкада ислом жазо ҳуқуқининг тўла муомалага киритилиши тажовуз, айни жинсли алоқа ва зино каби жиноятларнинг ражм ва қамчи билан, ўғрилик қўлнинг кесилиши билан жазоланиши сабабли халқаро жамият ва ташкилотлар тарафидан норозилик билан кутиб олинди.
БМТ бош котиби Антонио Гутеррес Брунейдаги қонунчилик инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол этишига ишонишини ва “ҳар турли шафқатсиз жазолаш тизимига очиқча қарши эканлиги”ни билдирди. АҚШ, Британия, Германия ва Франция ҳам Бруней султонлигини ушбу қонундан воз кечишга чақирди.
Бруней султонлигининг ярим миллионга яқин аҳолисининг учдан икки қисми мусулмондир.