Президент e-mail орқали истеъфога чиқди


  • 15 Июль, 2022
  • 196

Иқтисодий кризиснинг норозилик намойишлари билан якунланган Шри Ланка президенти Готабая Ражапакса кеча ўлкани тарк этганди. Сингапурга қочганлиги маълум бўлган Ражапакса e-mail орқали ўз истеъфосини билдирди.

Шри Ланкада иқтисодиёти чўкиши ортидан юз берган норозилик намойишлар натижасида президент Готабая Ражапакса ўлкани тарк этганди.

Аввал Малдив оролларига, сўнгра Сингапурга қочган Ражапакса истеъфоси ҳақидаги аризани e-mail орқали Шри Ланка парламенти раисига жўнатди.

Ражапаксанинг Сингапурга боришидан кўп ўтмай юборилган мактубининг e-posta шаклида қабул қилиниши ёки қилинмаслиги ҳали аниқ эмас.

Бош вазир Ранил Викрамесингхенинг 30 кунлик муддатга вақтинча президентлик лавозимига ўтказилиши ўлкадаги вазиятни янада оловлантирди. Намойишчилар бош вазир биноси босил олди. Намойишлар вақтида 1 киши ҳалок бўлди, 84 киши жароҳат олди. 


Бошқа мақолалар