Россия ва Туркия президентлари учрашди


  • 3 Декабрь, 2014
  • 2860

Россия Президенти Путиннинг Туркияга ташрифи чоғида икки давлат ўртасида саккизта ҳужжат имзоланди.

2014 йилнинг 1 декабрида Туркиянинг пойтахти Анқара шаҳрида Россия Федерацияси ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги ҳамкорликнинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Россия делегациясига Владимир Путин, турк делегациясига эса президент Ражаб Тойип Эрдўған бошчилик қилди. Бундан аввалги тўртинчи йиғилиш 2013 йилнинг 22 ноябрида Санкт-Петербургда бўлиб ўтган эди.

Россиянинг “Газпром” концерни ва Туркиянинг “Botas” концерни ўртасида имзоланган ўзаро ҳамжиҳатлик ҳақидаги баённомадан ташқари, Россиянинг Минэнерго агентлиги билан Туркиянинг Минэнерго агентлиги ўртасида ҳам ўзаро ҳамжиҳатлик ҳақидаги баённома имзоланди.

Туркиянинг Экология вазирлиги Россия иштирокидаги “Аккую” АЭСи қурилишини маъқуллади. Томонлар иккала давлатнинг меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирликлари ўртасида меҳнат, ижтимоий таъминлаш ва бандлик соҳасида ҳам ўзаро ҳамжиҳатлик баённомасини имзоладилар. Россия ва Туркия ўртасида жиноий ишлар ва жиноятчиларни топшириш борасида ҳам ўзаро ҳуқуқий кўмак бериш бўйича келишув имзоланди.

Россия Президенти матбуот-хизматининг ахборотига кўра, Россия Туркиянинг ташқи савдо алоқалари бўйича иккинчи рақамли ҳамкори (Германиядан кейин), ўз навбатида Туркия Россиянинг ташқи савдо алоқалари бўйича еттинчи рақамли ҳамкори ҳисобланади. 2013 йилда бу икки давлат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш 32,7 миллиард долларни ташкил этди. 2014 йил икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 0,5 фоизга ошди (жорий йилнинг дастлабки 9 ойида бу кўрсаткич 23,7 миллиард долларни ташкил қилди). Россия Туркияга 2014 йил давомида 1,7 миллиард доллар инвестиция киритган бўлса, ўз навбатида Туркиядан 1 миллиард долларлик ҳажмдаги инвестицияни қабул қилган.


Бошқа мақолалар