Ислом ўлкалари иқтисодиёти


  • 6 Март, 2015
  • 1595

“Thomson Reuters” ва исломий бозорларни тадқиқ қилиш ва консультация бериш ширкати “Dinar Standard” шериклигида тайёрланган “2015 йилги исломий бозорларга инвестиция киритиш ҳисоботи” кеча Баҳрайнда ўтказилган “Глобал исломий инвестиция йўллари 2015” конференциясида эълон қилинди. Ҳисоботга кўра, биринчи ўринни 2013 йилда 870 миллиард долларлик ЯММ билан Индонезия, унинг ортидан 820 миллиард долларлик ЯММга етган Туркия икккинчи ўринни эгаллаган.

Туризм ва транспорт секторларида 51,8 миллиард долларлик экспорт даромадига ва 95 миллиард долларлик ички бозор ўсишига эришган Туркия бу секторларда ислом дунёсида биринчи бўлди.

Ҳисоботга биноан Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо бўлган 57 мусулмон ўлканинг жами ЯММлари 2013 йил охирида 6,7 триллион долларни ташкил қилган. Ҳалол озиқ-овқат ва маиший хизмат бозорининг ўсиши 2,1 триллион долларга чиққан. Исломий молия секторининг ўсиши 1,5 триллион доллардан ошиб кетган. 2015-2019 йиллар орасидаги даврда Ислом ўлкаларининг йилига 5,4%лик ўсиши кутилмоқда. Айни вақтда дунёда умумий йиллик ўртача ўсиш 3,6%ни ташкил қилмоқда. BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) ўлкалари ўсиш тезлиги эса 3,9%ни ташкил қилади. Бу бўйича ислом ўлкаларининг келгуси беш йилликда дунёга нисбатан 1,8%, BRICSга нисбатан эса 1,5% кўпроқ ўсиши кутилмоқда.

Ислом ўлкалари ичида инвестиция киритиш потенциали энг баланд бўлган давлатлар Қозоғистон, Туркия, Малайзия, Индонезия, Бирлашган араб амирликлари, Қатар, Саудия Арабистони, Марокко, Мозамбик ва Миср бўлди.

Инвестиция кўпроқ энергетика, аграр ва озиқ-овқат, электроника, туризм ва транспорт, метал, кимё, пластик ва каучук, текстил ва тайёр кийим, иншоот-қурилиш, саломатлик маҳсулотлари ва хизматлари соҳаси бўйича киритилган.

Ўсиб бораётган исломий бозорлар инвестицияси индексида Қозоғистон ҳам илк ўнталикка кирди. Ўсиш тезлиги бўйича Малайзия биринчи ўринни эгаллаган рўйхатда тартиби билан Индонезия, Бирлашган араб амирликлари, Қатар, Қозоғистон, Миср, Саудия Арабистони, Марокко, Туркия ва Мозамбик жойлашди. Бу ўнталик инвестиция потенциали жиҳатидан бошқа 47 ўлкадан анча устунлик кўрсатишмоқда.


Бошқа мақолалар