Жанубий Корея дунёда биринчи 5Gга ўтмоқда


  • 4 Апрель, 2019
  • 860

Дастлаб 5мобил алоқаси фақатгина йирик мегаполисларда, йил охирида эса 85% кўп аҳолига эга яшаш пунктларида фаолият кўрсатади.

Жанубий Кореянинг “SK Telecom” телекоммуникация оператори 5 апрель жума куни аҳолига 5мобил алоқа стандартини тақдим этади.

Шу тариқа Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб 5Gга ўтган давлат мақомига эга бўлади. У бу борада АҚШ, Хитой ва Япония бозорларини ортда қолдирди. Бу ўлкаларда шу вақтгача фақатгина синов лойиҳалари ишга туширилганди. Масалан, АҚШда биринчи тижорий 5G тармоғи 11 апрелда иккита шаҳарда ишга тушади.

5тармоқлари реал вақт режимида секундига 10 Гбит маълумот алмашиш имконини беради. Бу 4Gтармоғидан 30 баравар юқори кўрсаткич.


Бошқа мақолалар