- 2019-04-04
Технология ширкати “Apple”янги маҳсулоти бўлган ақлли соат “Apple Watch”ни АҚШда ёзги соат татбиқ этилиши бошланган 8 мартдан бир кун кейин таништирди.
“Apple” метал корпуслик iPhone моделлари билан алоқа қура олишини билдирган ақлли соат “Apple Watch” учун Калифорниянинг Сан-Франциско шаҳрида тақдимот ўтказилди.
Ақлли соатнинг барча деталлари таништирилган Apple йиғилишида соатларнинг нархлари 349 билан 17 минг доллар орасида эканлиги, батареянинг ишлаш давомийлиги 18 соат эканлигини маълум қилди.
“Apple” бош директори Тим Кук ақлли соатларни ишлаб чиқаришда чекланган миқдорда олтин соат ҳам ишлаб чиқарилишини, олтин соатларнинг ҳамма дўконда ҳам бўлмаслигини, 100%лик олтин ақлли соатнинг 10 минг доллар бўлиши қайд этилди.
Ақлли соатнинг янги дастурида гараж эшигини очиш, меҳмонхона эшигини қулфлаш ва автомобиль чақириш каби хусусиятлари ҳам бўлиши айтиб ўтилди. Лекин ўзига хос татби0и ҳақида ҳеч нарса билдирилмади.
“Apple”нинг ақлли соатларининг сотилиши эса АҚШ, Австралия, Канада, Хитой, Франция, Германия, Гонг конг, Япония ва Англияда 24 апрелда бошланиши, буюртмалар эса 10 апрелдан бошлаб қабул қилиниши маълум қилинди.
İOS 8,2 билан дастурланган янги соатнинг кумуш ва кулранг рангларда бўлиши, ўрнатилган микрафон ва динамик ёрдамида телефон чақирувларини амалга оширишга имкон бериши билдирилди.
“Apple” саҳифасидан берилган изоҳда эса “Инсонларнинг технология билан бўлган алоқасида янги даврга қадам қўймоқдамиз. “Apple Watch” бугунгача ишлаб чиқарган энг шахсий технология” дейилиб, ақлли соатнинг “Apple”нинг бутун жиҳозлари билан боғлана олишини маълум қилди.
“Statista”нинг маълумотларига кўра, 2014 йили 89 та фарқли ишлаб чиқарувчи жами 6 миллион 800 минг сотишни амалга оширди. “Apple”нинг ёлғиз ўзи берган буюртма сони эса 6 миллионга яқин бўлганлиги аниқланди.
Жанубий Кореянинг технология ширкати “Samsung”нинг 1,2 миллион билан биринчи ўринда бўлган ақлли соат сотиш рўйхатида “Pebble” 700 минг билан иккинчи, “Fitbit” 600 минг билан 3-ўринни эгаллаб, бу ширкатларни “Sony”, “Lenovo” ва “LG” тақиб қилмоқда.