Хитой ва Россиянинг Ўрта Осиё табиий гази учун жанглари


  • 6 Февраль, 2013
  • 1566

 Сўнгги йилларда энергетикага бўлган эҳтиёжи кун сайин ортаётган Хитойнинг бу эҳтиёжини Ўрта Осиё табиий гази билан

қондиришга бўлган ҳаракатига қарши туркман ва ўзбек газининг азалий истеъмолчиси бўлган Россия ҳам минтақада табиий газ бозорида якка ҳокимлигини йўотмасликка уринмоқда. Бу ўлкалар эса Эрон ва Жанубий Осиё мамлакатларига ҳам табиий газ сотишни режалаштиришмоқда.

Табиий газ заҳираси бўйича дунёда Россия, Эрон ва Қатардан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турган Туркманистон мустақилликни қўлга киритгунга қадар қазиб чиқарган газини фақат Россияга сотиш имконига эга эди.

Минтақанинг яна бир табиий газ тарқатувчиси Ўзбекистон эса, қазиб чиқарган газининг бир қисмини ўз аҳолисига ва тахминан 10-12 миллиард куб газни эса Россия, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилмоқда.

Хитойнинг газга бўлган эҳтиёжи ортмоқда

Дастлаб Қозоғистон табиий газини сотиб олиш учун қурилган Қозоғистон-Хитой табиий газ қувурларига боғлиқ шартномалар 2003 йили Хитой президенти Ху  Жинтаонинг Қозоғистонга қилган сафарида икки давлат президентлари орасида имзоланди. Бунинг ортидан Хитой раҳбарияти Туркманистон ва Ўзбекистон билан ҳам газ масаласида музокараларни бошлади.

Ушбу музокаралар натижасида 2006 йили Туркманистон, унинг ортидан 2007 йили Ўзбекистон билан табиий газини сотиб олиш бўйича келишув, 2008 йили Туркманистондан бошлаб Ўзсбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан Хитойга газ ўтказадиган Ўрта Осиё-Хитой газ қувурлари ётқизилиши бошланди.

Туркман газини 2009 йилдан эътиборан сотиб олишни бошлаган Хитой қисқа вақтда Туркманистонда қазиб олинган табиий газнинг энг йирик истеъмолчисига айланди. 


Бошқа мақолалар