Қозоғистонда тарихий сериал суратга олинмоқда


  • 1 Февраль, 2016
  • 1360

Қозоғистон кинематографлари Қозоқ хонлигининг қурилиш тарихини ёритиш мақсадида сериал суратга олишга киришиб кетди.

10 бўлимлик сериалнинг номи “Қозоқ хонлиги”. Сериал қозоқ хонлари Жонибек ва Керейнинг ўзбек ҳокимиятидан ажралиб, 1465 йили Дашти Қипчоқда янги давлат қуришини кўрсатади.

Премьераси ўтган ойда намойиш этилган сериални суратга олиш ишлари Алмати атрофидаги бир қишлоқда олиб борилмоқда. 50 миллион доллар бюджетли сериалда 250 нафар актёр роль ўйнамоқда. Тахт учун кураш ва фитнага тўла сериалнинг режиссёри Рустам Адрашов. Сентябрь ойида суратга олиши бошланган сериал кейинчалик бадиий фильм сифатида экранга узатилиши маълум қилинди.

1465 йили қурилган қозоқ хонлиги Қозоғистон тарихида муҳим ўринга эга. 550 йил аввал қурилган хонлик бугунги Қозоғистоннинг пойдевори сифатида кўрилади. 2015 йилнинг ўрталарида Туркияда ҳам туркларнинг 1000 йил аввал мўғул истилоси оқибатида Ўрта Осиёдан Анатолия яриморолига кўчиб боришини ёритувчи “Тирилиш: Эртуғрул” сериали эфирга чиқишни бошлаган эди. (Ҳали давом этмоқда) Кино санъати билан фахрлана оладиган ўзбек кинематографлари ҳам шулардан сабоқ олган ҳолда арзон ва бачкана фильмларга умр зое қилмай Темурийлар тарихини сериаллаштирса, айни муддао бўлар эди.


Бошқа мақолалар