Туркистонда ирригация тармоқлари тикланмоқда


  • 24 Апрель, 2019
  • 487

Туркистон шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун биринчи навбатда ирригация тармоқларини яхшилаш керак.

Шаҳардаги муҳим муаммолардан бири ёз вақтида дарахт, гул ва майсаларни суғориш учун сув етказиб беришдир.

Бу мақсадда шаҳарга турли йўналишлардан келадиган кичик каналлар ва шаҳар ичидаги ариқларни капитал таъмирлаш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда Қорачиқ сойидан сув оладиган 5,2 км узунликдаги Қўтирбулоқ канали тозаланиб, еттита кўприк ўрнатилди. Ҳозирда ушбу каналдан “Арис-Туркистон” каналига 5-10 метр куб сув қуйилмоқда.

Бундан ташқари, “Арис-Туркистон” каналидан ажралиб чиқадиган кичик каналлар ҳам фойдаланишга топширилди. Бу билан бирга Қазибек би кўчасидаги скважина таъмирланиб, сув бериш учун насос ўрнатилди.

Яқин кунларда шаҳарнинг асосий кўчаларидаги ирригация тармоқлари тикланади. Эслатиб ўтамиз, 2016-2018 йиллари 17 та шаҳар кўчасида 70,2 км узунликдаги ариқ қайта таъмирланганди. Жорий йилда 47 та марказий кўчадаги 54,1 км ариқ таъмирланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, шаҳарнинг маънавий-маданий зона ва маъмурий маркази ҳамда унга ёндош кўчаларда 100 км ариқ очилиши режалаштирилган.


Бошқа мақолалар