- 2019-02-05
Ўзбекистонда Қорақум чўли ўртасида асрлардан бери қад ростлаб турган антик шаҳар Хивага кириш энди пуллик бўлди.
Очиқ музей Ичан-қалъага киришда турникет ўрнатилган. Энди Ичан-қалъага киргиси келганлар 1 доллар тўлашга мажбур.
Музей мудири туризмдан тушган даромадни орттириш учун Ичан-қалъага киришни пуллик қилишганини айтди. Лекин бу шаҳарнинг тарихий қисмида яшайдиган аҳоли учун қийинликлар туғдирмоқда.
Ичан-қалъада яшайдиган 69 ёшли Жуманазар ота турникетлардан ҳар куни тўрт мартадан ўтишига тўғри келишини айтмоқда. Бу учун ҳатто нафақаси ҳам етмаслигини айтиб шикоят қилди.
Ичан-қалъа давлат музейидан берилган баёнотда “Буни сайёҳлардан тушадиган даромадни орттириш учун қилдик. Аҳоли нариги тарафдан кириши мумкин. Келажакда Ичан-қалъа аҳолиси учун доимий билет татбиқ этишни режалаштирмоқдамиз” деди.