Қозоғистонда мажбурий ҳарбий хизматнинг янги формати жорий этилади


  • 28 Июль, 2025
  • 21

Қозоғистонда мажбурий ҳарбий хизматнинг янги формати — SARBAZ+ жорий этилади. Ушбу лойиҳа замонавий технологиялардан фойдаланиш ва чақирилувчиларни тайёрлашда янгиланган ёндашувни назарда тутади.

2025 йил кузида 150 нафар чақирилувчи Алмати вилоятидаги Ҳаво мудофаа кучларининг 78460-сонли ҳарбий қисмда SARBAZ+ моделаси бўйича хизматни бошлайди. Ушбу дастур аскарларнинг шахсий ва касбий салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган. Унда рақамли воситалар, соғлиқни кузатиш тизими ва таълим модулларини жорий этиш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида фитнес-браслетлардан фойдаланиш режалаштирилган. Уларнинг маълумотлари марказлашган тиббий мониторинг тизимига узатилади. Бу командир ва ҳарбий шифокорларга ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини реал вақтда назорат қилиш имконини беради. Шунингдек, ички назоратни яхшилаш учун видеоаналитика тизими жорий этилади.

Ҳарбий қисм ҳудудидаги инфратузилма янгиланмоқда: спорт майдонлари қурилмоқда, тренажёрлар ўрнатилмоқда, томошабинлар учун майдончалар ташкил этилмоқда. Электрон тир ва янги футбол майдони ҳам ишга туширилган.

Таълим ташаббуслари доирасида IT ва телекоммуникациялар соҳасида асосий билимлар ўргатилади. Лойиҳа қатнашчилари хизмат тугагач, сертификат олиш имкониятига эга бўлади. Бу эса уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширади. Шунингдек, дронлардан фойдаланиш, радиоалоқа, ҳамда қозоқ ва инглиз тиллари курслари ҳам мавжуд.

SARBAZ+ доирасида эмоционал енгиллаштириш хонаси ташкил этилади ҳамда шахсий ривожланиш бўйича машғулотлар ўтказилади. Бундан мақсад — стрессга чидамли ва малакали ҳарбий мутахассисларни шакллантириш. Шу билан бирга, офицерлар ва сержантлар тармоқ технологиялари бўйича Cisco'нинг халқаро CCNA дастури асосида тайёргарликдан ўтадилар.

Лойиҳага танловда қатнашиш учун махсус веб-сайт ишлаб чиқилган. У ерда хизмат шартлари ва қабул тартиби ҳақида батафсил маълумот берилади. Қачоқлар онлайн рўйхатдан ўтиб, анкета топширадилар. Комиссия томонидан танланган номзодларга жавоб йўлланади.

Агар дастур муваффақиятли амалга ошса, уни Қозоғистон Қуролли Кучларининг бошқа бўлинмаларида ҳам жорий этиш режалаштирилган.


Бошқа мақолалар