- 2017-09-11
2023 йил 8 июнь куни “Семей ўрмони” табиий резервати ҳудудида ўрмон ёнғини юз берди. Ўша вақтда ўт ўчирувчилар аҳоли пунктлари учун ҳеч қандай хавф-хатар йўқлигини айтишганди.
Лекин кейинги куннинг ўзида ёнғин майдони 3 гектардан бирданига 100 гектарга ёйилди. Кучвли шамол натижасида ёнғин майдонига 60 минг гектаргача етди. 15 нафар ўрмон хўжалиги ходимлари ёнғин туфайли ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси ўлимидан кейин қаҳрамонлиги учун тақдирланди. Уларнинг оилаларига давлат томонидан ёрдам пули ва имтиёзлар берилди.
10 июнь куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Абай вилоятига келиб, йиғилиш ўтказди ва маҳаллий аҳоли билан учрашди. Шу ерда фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильинни вазифасидан озод этиш ҳақида фармонни имзолади. Унинг ўрнига Сирим Шарипханов тайинланди. Янги вазир дарҳол воқеа жойига етиб бориб, вазиятни назоратга олди. Ўша куни ўрмон ёнғини ўчириш учун ҳарбийлар ҳам жалб этилди. Шарипханов 14 июнь куни ёнғин бутунлай чекланганини, 4-5 кун ичида тўлиқ ўчирилишини хабар берди.
Ҳозирги вақтда ёнғинни ўчириш учун ўрмон хўжалиги қўмитаси, фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҳокимият ва мудофаа вазирлигининг 168 дона техникаси ҳамда 600 дан ортиқ одами сафарбар қилинган.
6 та вертолёт жалб қилинган бўлиб, улар ёнғин ўчоқларини ҳаводан аниқлаб улар устига сув тўкмоқда.
Ўрмонлардаги ёнғинни ўчириш ўрмон хўжалиги қўмитасининг вазифаси ҳисобланади.
Қозоғистон бош прокуратураси ўрмон ёнғини бўйича тергов ишларини бошлаган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ўрмон хўжалигининг юқори мансабдор шахслари ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги айби билан терговга жалб қилинган.
Ёнғин бўлаётган “Семей ўрмони” табиий ўрмон давлат резервати жами 654 минг 179 гектар майдонга эга. У ерда турли ҳайвонот ва қушлар ҳаёт кечиради. Резерват ҳудудида Қизил китобга киритилган қора лайлак, вишилдоқ оққуш, балиққийғир, бургут, оқ думли сувбургути, итолғи, оқбош турна, лочин, илон бургут, қизил бўйин казарка, колпица, архарлар учрайди.