Аҳоли пунктларида радарлар тақиқланади


  • 29 Май, 2019
  • 535

Қозоғистонда аҳоли пунктлар ичида кўчма радарлардан фойдаланиш тақиқланади. Ушбу қарор ички ишлар органларидаги антикоррупцион режага киритилди. Бу ҳақда халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳақ-ҳуқуқлари бўйича мустақил эксперт Назгул Ергалиева “Видеорегистратордан фойдаланиш ва бошқаришни автоматлаштириш, видеорегистрация қоидалари бузгани учун жазони кучайтириш, аҳоли пунктлар ичида кўчма радарлардан фойдаланишни тақиқлаш лозим. Хизмат автомобилидан шахсий манфаати учун фойдаланишнинг олдини олиш учун доимий равишда текширув ўтказиб туриш керак” деди.

2019-2020 йиллар учун ички ишлар органидаги антикоррупцион режа ички ишлар вазирлиги ва давлат хизматлари, коррупцияга қарши курашиш  ҳамда жамоатчилик билан ишлаш бўйича агентлик ҳамкорликда ишлаб чиқилган эди. Бугун бу режа ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев ва агентлик раиси Алик Шпекбаев имзолади.


Бошқа мақолалар