Қозоғистонга 1 миллион қозоқ кўчиб келди


  • 29 Май, 2015
  • 1279

1991 йилдан бугунгача Қозоғистонга бошқа давлатлардан 259 539 қозоқ оиласи ёки 953 908 киши кўчиб келди. Улар бугунги Қозоғистон аҳолисининг 5,5 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқлаштирилишича, уларнинг аксарияти (61,5 фоизи) Ўзбекистондан ташриф буюрган. Қолганлари Хитойдан (14,3 фоиз), Мўғулистондан (9,3 фоиз), Туркманистондан (6,8 фоиз), Россиядан (3,5) ва бошқа давлатлардан (3,5 фоиз) келган.

Янги кўчиб келганларнинг кўпчилиги Жанубий Қозоғистон, Алмати, Манғишлоқ ва Жамбил вилоятларига жойлашган. Уларнинг 55,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшда. 18 ёшгача бўлганлар 39,9 фоизни, нафақахўрлар 4,5 фоизни ташкил қилади.

kun.uz дан олинди


Бошқа мақолалар