- 2018-11-02
Қозоғистон 2017 йилнинг кузида Ўзбекистонга доимий автобус рейсларини йўлга қўяди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазири Женис Қасымбек умумий мажлисда маълум қилган.
“Бизда узоқ вақт доимий автобус рейслари бўлмаган эди. Биз бугун Ўзбекистон чегарасигача бордик, йўловчиларни тушириб, чегарани пиёда кесиб ўтиб, Ўзбекистон ҳудудида мунтазам йўналишли автобусларга ўтирдик. Ҳозиргача темир йўл ва автомобил рейсларини очдик. Кузда эса мунтазам қатнайдиган автобус рейсларини йўлга қўйишни режалаштиряпмиз”, деди вазир.
Женис Қасымбек бу учун жорий йилда “тўлиқ инфратузилмани амалга ошириш керак”лигини таъкидлади.
Шу муносабат билан 2017-2018 йилларда бюджетга “давлат чегарасига чиқишдаги йўл инфратузилмасини барча периметрлар бўйича қуриш учун маблағларни киритиш кўзда тутилган”.
Эслатиб ўтамиз, вазир депутатларга Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараларидан ўтишни соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этди. Қасымбек яқин йилларда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 5 миллиард долларга етиши мумкинлигини айтди.