- 2015-09-28
Португалия терма жамоаси илк бор ўтказилган Миллатлар лигаси ғолибига айланди. Португалия терма жамоаси миллатлар лигаси финалида Голландия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, янги турнирнинг биринчи ғолиби бўлди. Порто шаҳридаги “Драгау” стадионида ўтказилган матч 1:0 ҳисобида якунланди. Ҳал қилувчи гол муаллифи португалиялик Гонсалу Гедеш бўлди.
Миллатлар лигаси турнири 2017 йил УЕФА томонидан тасдиқланган. Бунинг ёрдамида терма жамоаларда Европа чемпионатида иштирок этиш учун қўшимча имконият пайдо бўлади. Турнирдаги ғолиблик португалияликларга Евро-2020да иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Бронза медаллар учун курашда Англия пенальтилар сериясида Швейцария устидан ғалаба қозонди.