Космосга саёҳат


  • 10 Июнь, 2019
  • 482

АҚШ аэрокосмик агентлиги (НАСА) халқаро космик станцияси туризм учун очилишини маълум қилди.

НАСА 2020 йилдан бошлаб халқаро космик станциясини сайёҳлар учун очади. Халқаро космик станция директори вакили Робин Гатенс космик станцияга йилда кўпи билан иккита махсус саёҳат амалга оширилишини билдирди. НАСАда инсонларни фазога учириш бўйича бошчилардан бўлган Уильям Герстенмайер бу ҳақда “Янги бозорлар ҳосил қилиш имконига эга бўламиз. Ёрдамга эҳтиёжимиз борлигини биламизЮ буни ёлғиз амалга ошира олмаймиз. Ривожланишимизга ёржамчи бўла оладиган ҳар бир одамга эҳтиёжимиз бор” деди. Орбитага чиқариладиган сайёҳлар халқаро космик станциясида 30 кунгача қолиши мумкин.

1998 йили илк парчаси орбитага чиқарилган халқаро космик станциясида 2011 йилдан бери ер юзида ўтказа олинмайдиган тадқиқотлар олиб борилмоқда. 


Бошқа мақолалар