Нью-Йоркда бош шифокор ўз жонига қасд қилди


  • 30 Апрель, 2020
  • 506

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги госпиталнинг реанимация бош шифокори Лорна Брин коронавирус юқтириб олганидан кейин ўз жонига қасд қилди.

49 ёшли врач коронавирус билан курашда олдинги сафларда эди. Бироз аввал унинг ўзида ҳам ушбу касаллик аниқланиб, ишидан вақтинча четлаштирилган эди.

Брин сўнгги кунларигача хасталар билан ишлаши кераклигини таъкидлаб келди. Отаси “Уни бошқаларнинг ўзини ҳис қилиши ва соғайиб кетиши қаттиқ қизиқтирадиган шифокор эди” деб гапирди.

Ҳамкасбларининг гапларига кўра, касалхонадан ташқарида ҳам Брин хасталарининг аҳволини бир зум ҳам ёдидан чиқармасди. Унинг кўз олдида кўплаб вирус юқтирган кишилар жон берди. Натижада у эмоционал жиҳатдан дош бера олмади.

Шифокорлар “У ўзининг ишини бажаришга ҳаракат қилди. Ва бу уни ҳалок этди. Келинг у ҳақда қаҳрамондек гапирайлик. Чунки у бунга лойиқ” деб гапиришди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусдан хасталанганлар сони 1 миллиондан ошиб, ўлганлар сони 56 минг 749 кишини ташкил этди. АҚШ ҳар иккала кўрсаткич бўйича ҳам дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди.


Бошқа мақолалар