Истанбулда энг тезюрар метро


  • 23 Январь, 2023
  • 146

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Европада энг тезюрар метро йўналиши ишга тушди. Ушбу йўналиш шаҳарни Европа қисмидаги халқаро аэропорт билан боғлайди.

Янги йўналишда поездлар соатига 90-120 км тезликда ҳаракатланади. Жами узунлиги 69 км дан иборат. Қуввати кунига 800 минг йўловчи ташишга мўлжалланган. Тезюрар поезд шаҳарнинг Кағитхане туманидан аэропортгача бўлган 34 км лик масофани 24 дақиқада босиб ўтади.

22 январь куни йўналишнинг тантанали очилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ушбу воқеанинг тарихий ҳодиса эканлигини таъкидлади.

Истанбул халқаро аэропорти 2019 йил ишга тушганди. Унинг қурилиши 2025 йили тўлиқ тугалланади. Аэропорт йилиги 150 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши мумкин.


Бошқа мақолалар