- 2021-12-28
Дунёнинг хаёт стандарти энг яхши бўлган шаҳарлар рўйхатида Вена биринчи ўринни эгаллади. Рўйхатнинг энг охирги ўрини эса Бағдодга тегди.
“Mercer” номли консалтинг ширкати дунё бўйича 223 та шаҳардаги яшаш сифатини аниқлаб, натижасини эълон қилди. Бунга кўра, яшаш курсаткичи энг юқори бўлган шаҳар Австриянинг пойтахти Вена экани маълум бўлди. 2-ўринни Швейцариянинг Цюрих шаҳри, 3-ўринни эса Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри эгаллади.
Мюнхен 2014 йилда Германиянинг яшаш даражаси энг юқори бўлган шаҳри деб топилди. Рўйхатда илк ўнталикка Германиянинг 3 та шаҳри кирди. Мюнхен 4-ўринни, Дюссельдорф 6-ўринни, Франкфурт эса 7-ўринни эгаллади. Германия пойтахти Берлин эса 16-ўринда.
Осиё қитъасидан Сингапурнинг Сингапур шаҳри энг юқори кўрсаткичга эришди. Сингапурни рўйхатда Япониянинг Токио, Кобе, Иокогама ва Осака шаҳарлари таъқиб қилди.
Осиёда хаёт стандарти ва сифати энг ёмон бўлган шаҳарларнинг сўнгги бешталигига Тожикистоннинг Душанбе (умумий рўйхатда 209-ўрин), Бангладешнинг Дакка (умумий рўйхатда 208-ўрин), Туркманистоннинг Ашхобод (умумий рўйхатда 206-ўрин), Қирғизистоннинг Бишкек (умумий рўйхатда 204-ўрин) ва Ўзбекистоннинг Тошкент (умумий рўйхатда 202-ўрин) шаҳарлари жойлашди.
Умумий рўйхатда дунё миқёсида яшаш сифати энг паст бўлган 5 та шаҳар қуйидагилар: 219-ўринни Яманнинг Сана шаҳри, 220-ўринни Чаднинг Нджамена шаҳри, 221-ўринни Гаитининг Порт-о-пренс шаҳри, 222-ўринни Марказий Африка республикасининг Банги шаҳри ва 223-ўрин, яъни энг охирги ўринни Ироқнинг Бағдод шаҳри эгаллади.