Ўзбекистон заргарлик буюмлари экспортидаги тақиқни бекор қилди


  • 13 Июнь, 2019
  • 1117

Ўзбекистон заргарлик буюмларини экспорт қилишдаги бутун тўсиқларни нархидан қатъий назар бекор қилди.  

Ўзбекистон 1 августдан эътиборан қиймати 5 минг доллардан ошадиган заргарлик буюмлари учун янги қоидалар белгилади. Ўлкадаги қимматбаҳо тошлар устидаги тақиқлар олиб ташланди.

“Ўзбекагросаноат” ташкилоти раис ўринбосари Нодир Мирахмедов маҳаллий нашрларга бу ҳақда маълумот берди. Мирахмедов “Аввало бу ҳақда арзон заргарлик буюмларини Ўзбекистондан экспорт қилиш бўйича ҳеч қандай тақиқлар йўқлиги айтиб ўтиш керак. Нархи 5 минг доллардан ошадиган заргарлик буюмлари экспортида бир қатор тақиқлар бор эди. Бунинг учун махсус божхона баённомаси тўлдирилиши керак эди. Бундан ташқари, божхона тўловини тўлаш керак бўларди. Энди Ўзбекистондан қиймати 5 минг доллардан ошадиган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини экспорт қиладиган киши 2 дақиқа вақт оладиган баённома тўлдиради. Нархидан қатъий назар ҳеч қандай тақиқлар йўқ. Баённома ҳам фақатгина статистика учундир. Бу маҳаллий экспортчилар учун ривожланишга қўйилган улкан қадам” деди.

1 августдан бошлаб лицензияга эга маҳаллий заргарлар маҳсулотларига мустақил тамға босиш ва ёпиштириш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Қўшимча сифатида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш лицензиясига эга якка тадбиркорлар мустақил равишда ўз маҳсулотларини сотиш ва метал, қимматбаҳо тошларни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. 


Бошқа мақолалар