Имомларга текин уй-жой берилади


  • 21 Апрель, 2018
  • 703

Ўзбекистонда имомларга ва мусулмонлар диний идорасининг уй-жойга муҳтож ходимларига намунавий уйлар бепул берилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 апрелда имзолаган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда мана шу нарса назарда тутилган.

Фармонда белгиланишича, мусулмонлар идорасининг диний-маърифий ташкилотлари ходимлари, имом-хатибларга “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақи тўланади.

Бундан ташқари кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойлар сотиб олиниб, текинга берилади.


Бошқа мақолалар