- 2019-02-02
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туркий дунёнинг маданий ташкилоти Турксойнинг 37-кенгаши иш бошлади.
"Ўш — 2019 йил турк дунёси маданий пойтахти" тадбирининг ёпилиш маросимида Ўзбекистоннинг Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти этиб эълон қилинди.
2012 йилдан Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 2012 йилда Нур-Султон (Қозоғистон), 2013 йилда Эскишеҳир (Туркия), 2014 йилда Қозон (Татаристон), 2015 йилда Марв (Туркманистон), 2016 йилда Шеки (Озарбайжон), 2017 йилда Туркистон (Қозоғистон), 2018 йилда Кастамону (Туркия) ва 2019 йилда Ўш (Қирғизистон) бу номга эгалик қилган.
Мазкур мақом Турксой халқаро маданияти ташкилоти томонидан берилади. Ташкилот Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июлда ташкил топган. Унинг бош қароргоҳи эса Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган. Ҳозирги вақтда ташкилотга 13 мамлакат аъзо.
sof.uz дан олинди.