- 2017-01-26
Голландиялик “Helal Correct Certification BV” Ўзбекистонда очган ширкат билан ҳалол сетрификатини беради.
“Helal Correct Certification BV” Ўзбекистоннинг Наманган вилоятига делегациясининг зиёрати ортидан янги ширкат очди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматидан берилган хабарга кўра, ширкат маҳсулотларни лабораторияда таҳлил қилиб,Ўзбекистон қонунларига мос ҳолда “ҳалол”, “органик ва глобал GAP” сертификатларини беради.
Матбуот хизмати ушбу ширкатнинг озиқ-овқат саноати маҳсулотларини сертификатлаш ва ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқаришда мутахассис эканлигини билдирди.
Ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт бозорнинг кенгайишига ва ташқи бозорларга йўл очиши кутилмоқда.