Пойтахт кунига 4 кун дам олиш


  • 28 Июнь, 2017
  • 839

1 июль шанба куни қозоғистонликлар 7 июль куни учун ишлашади. 7 июль эса пойтахт кунига қўшимча дам олиш бўлади.

Мамлакатда пойтахт куни расмий равишда 6 июль куни нишонланади. Ҳукумат қарорига кўра, 1 июль шанба кунги дам олиш 7 июль жума кунига кўчирилади. Ундан кейин одатдагидек иккита дам олиш куни бўлади. Шу тариқа пойтахт куни муносабати билан қозоғистонликлар 4 кун 6 июлдан 9 июлгача дам олишади.

1997 йил 20 октябрда Қозоғистон пойтахти Алматидан ўша вақтда Ақмола деб аталган Астана шаҳрига кўчирилган. Ушбу қарор Қозоғистон Олий кенгашида 1994 йил 6 июлда қабул қилинган. Бундан ташқари, ушбу сана Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг туғилган кунидир. Бу йил президент 77 ёшга тўлади.


Бошқа мақолалар