Бангладешда поезд дарёга қулади


  • 25 Июнь, 2019
  • 554

Бангладешнинг Силҳет шаҳрида устидан поезд ўтадиган бир кўприк қулаб, устидаги йўловчи поезди дарёга ағдарилди.

Бангладешнинг Силҳет шаҳридан ва пойтахт Дакка орасида сафар қиладиган поезд ҳалокатга учради. Силҳет шаҳридан чиқишда кўприкдан ўтаётган поезднинг бир нечта вагони кўприк қулаши натижасида дарёга ағдарилди. Қутқарувчилар 700 кишининг жароҳат олиб қутқарилганини ва дарёдан 7 жасад чиқарилганлигини маълум қилди. Ҳалокат натижасида юзлаб қурбонлар бўлиши мумкинлиги тахмин этилмоқда.

Ҳодиса жойига кўплаб тез ёрдам ва қутқарув гуруҳлари жалб этилди.

Воқеа жойидаги маҳаллий аҳоли жабрланганларга ёрдам қўлини узатгани кўрилмоқда. Қидирув-қутқарув хизматлари ва аҳоли ташкиллаган қутқарув ишлари давом этмоқда.


Бошқа мақолалар