Хитойда янги хавфсизлик чоралари


  • 10 Май, 2024
  • 95

Хитойда жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб миллий хавфсизлик вазирлигининг қарорига мувофиқ ҳуқуқни сақлаш органларининг ваколатлари кенгайтирилади. Энди улар электрон қурилмаларни ҳам текширишлари мумкин. Ўлкага кириб келаётган ёки чиқиб кетаётган одамларнинг телефонларини полиция ходимлари текширишлари мумкин.

Хитой аҳолиси Шанхай, Шэньчжэн ва бошқа аэропортларда ушбу текширувлар ўтказилаётганини хабар беришмоқда.

Полиция ходимлари смартфоннинг галереяси ва ёзишмаларни текшириш ваколатига эга. Шубҳали сайёҳларни аниқлаш учун полиция тинтув ўтказиши ва тергов олиб бориши мумкин.

Ушбу янги текширувлар Хитойнинг сайёҳлик соҳасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи чет эллик сайёҳлар хусусий маълумотлар хавфсизлигидан чўчиб саёҳат учун бошқа ўлкани танлашлари эҳтимоли юқори.


Бошқа мақолалар