- 2018-10-05
Қирғизистон парламенти 2011-2017 йиллар президент бўлган Атамбоевни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилди, бу борадаги тегишли қарор қонунчилик йиғилиши мажлисида қабул қилинди.
Республика бош прокурори Ўткурбек Жамшитов йиғилишда Атамбоевнинг 5 та алоҳида коррупция ишлари бўйича айбдор эканлигига доир ҳисоботни ўрганиб чиқиб, парламентдан собиқ президент устидан тергов бошланиши учун унинг дахлсизлигини бекор қилишни сўради.
Атамбоевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун 110 депутатдан 103 нафари овоз берди. Ушбу мақомни йўқотган Атамбоев дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди.
Аввалроқ Қирғизистон бош прокуратураси парламент депутатларининг собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилиш таклифини маъқуллаганди.
Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбдор деб қаралмоқда.
Агарда Атамбоевга қўйилаётган айбловлар тасдиқланса, унга бир умрлик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Атамбоев парламент тергов комиссияси ва бош прокуратуранинг унгақўйган айбловларини “тентакона иддаолар” деб баҳолаганди.