- 2016-10-25
Ўзбекистонда 1 май куни кучли ёмғирдан кейин Сардоба сув омборидаги дамбалардан бири ёрилиб кетди. 2 май куни соат 04.30 да Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Пахта-орол тумани чегарасида коллекторлардан сув тошиб, “Женис” ва “Жана турмыс” қишлоқларини сув босди. Ундан ташқари “Мырзакент - Женис - Жана Турмыс” автомобиль йўлини ҳам сув босиб, қатновларни амалга оширишнинг имкони қолмади.
Ушбу тошқин муносабати билан 5 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.
Эвакуация учун Мақтарал, Жетисой ва Сариағаш туманларининг шахсий таркибидан 450 киши ва миллий гвардиядан 250 киши ажратилди. Мақтарал туманининг Мирзакент поселкасидаги 4 та мактабда 2200 киши учун эвакопунктлар тайёрланди.
Фавқулодда вазият жойига Туркистон вилояти полиция департаменти бошлиғи Қайрат Далбеков етиб келди. Ҳозирги вақтда воқеа жойидан 5400 киши эвакуация қилинган.