- 2018-11-02
Германияда “Facebook” компаниясига жарима солинди. Бу ҳақда хабарни федерал юстиция бошқармаси эълон қилди. Хабарда “Facebook” 2018 йилнинг биринчи ярми учун ғайриқонуний қонтентлар бўйича ҳисобот эълонида интернетни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни бузганлиги ткъидланди.
Юстиция бошқармасида “Эълон қилинган ҳисоботда ғайриқонуний контентлар бўйича тушган шикоятлар сони тўлиқ кўрсатилмаган. Бу жамиятда тармоқларнинг ғайриқонуний матнлар билан олиб бораётган ишларини бузиб кўрсатади. Шу сабабли юстиция бошқармаси 2 миллион евро жарима белгилади” деб маълум қилди. Бундан ташқари, фойдаланувчиларнинг ғайриқонуний контент бўйича шикоят қилиш шаклини “Facebook” сайтидан топиш жуда мушкул.
“Facebook” бу жарима бўйича апелляцияга бериш ҳуқуқига эга. 2017 йили Германияда ижтимоий тармоқларни ҳақоратли постлар ва зўровонликка тарғиб қилувчи чақириқларни 24 соат ичида ўчириб ташлашга масъул қилувчи тармоқни ҳимоя қилиш ҳақида қонун қабул қилинганди. Қонун бундан ташқари ижтимоий тармоқларга ҳар ярим йилда шикоятлар бўйича ишлар ҳисоботини тақдим этиш мажбуриятини ҳам қўйган.