Нурчиларнинг нури сўнди!


  • 10 Март, 2016
  • 1481

Турк-Ўзбек, Турк-Қозоқ лицейлари, Zaman-Ўзбекистон, Zaman-Қазақстан, Zaman-Қирғистан каби газеталар, Фетулла Гулен, Саид Нурсий каби исмлар анчамизга таниш бўлса керак. Ундан ташқари Бишкекда "Атажурт" журнали ва АКП партияси, Алматада 20дан ортиқ йирик ширкат ва "Кокжиек" нашриёти, Ўзбекистонда асосан лицейлари билан танилган эди. Ўша нурчилар оқимининг туркиядаги энг йирик кучи бўлмиш "ZAMAN” газетаси ҳам охир-оқибат синди. Мактаблар, ширкатлар, телеканаллар ва Осиё банки билан бирга ФЕТОнинг (Фетулла Террор Организацияси) зарба берувчи кучи ҳам охирида давлатга таслим бўлди.

“Zaman” газетасининг давлат тарафидан бошқарилуви қўлга олиниши нафақат бир нашр, аслида Фетулла Гулен ташкилоти бутунлай қўлга олиниши деганидир. Чунки “Zaman” газетаси фетуллаҳчиларнинг адмирал кемаси эди.

Давлат бу кемани қўлга олгандан кейин бутун жамоатни ҳам қўлга киритди.

Шу жиҳатдан сўнгги воқеалар фатҳуллоҳчиларга GAME OVER “ўйин тугади” деган ҳамладир. Жамоатнинг 40 йилдан бери кўрсатаётган томошасига парда бўлган газетанинг олиб қўйилишига кўрсатилган ожиз норозиликлар ҳам тугашининг энг гўзал исботи бўлди.

Газетанинг олдида тўпланган кўпчилиги “Zaman” газетасининг ходими бўлган 300-500 киши ҳар фильмнинг охирида чиқадиган “The End” ёзуви каби эди. “Чиқмаган жондан умид” деган фетуллоҳчилар сўнгги ғайратлари билан тарафдор тўплашга уринди, лекин натижасиз.

Инсонларни ғалаёнга келтириш учун телеканал топмаганларидан кейин “Youtube”га қараб чопдилар. Ҳар тарафдан буни эълон қилишди. Мен ҳам қизиқиб, очиб кўрдим. Бўлаётган воқеаларни “Youtube” орқали тўғридан-тўғри узатишмоқда эди.

Полиция ходимларининг газета биносига кираётган вақтини дунё бўйича 7 минг киши кузатаётган эди. Яъни бу тарихий онларни фақат етти минг кишигина кўрарди.

Буларнинг орасидан менга ўхшаган қизиқувчиларни олиб ташласак, 3-5 минг киши қолади. Мана йиқилмайди деган ташкилотнинг тушган аҳволи. ФЕТО қараса, газета биносининг олдига келадиганлар йўқ. Бу сафар уйида ўтирган аёлларни чақирди.

Университетларда ўқиётганларида устозларининг сўзига кириб, бошларини очиб, тиззадан калта юбкаларда юрган бу аёллар бу сафар бошлари ўралган, ҳижоб кийган ҳолда газета олдида пайдо бўлишди.

28 февралда ўртада кўринмаган гуруҳ шу йиллари аскарга исён кўтарган бошқа жамоатнинг аёлларини айблаб, кофир эълон қилганди. Ўзлари бошлари очиқ, калта юбкаларда юриб, рўпарасидан ўранган аёл чиқса, йўлларини ўзгартириб, ортидан шивир-шивир қилиб кулишарди. Энди ўша ёқтирмаган аёллари уларнинг устидан кулмоқда.

Бир мусулмон аёл одоби ва номусидан бир эркак билан қўл олиб кўришмайди. Лекин бу “ҳижобли” аёллар газета биноси олдида эркак полиция ходимларининг устига сакрамоқда. Бир онда эркак полициячиларнинг тагида қолишди. Табиийки, бу уларга муаммо эмас. Чунки фатво олишган. Улар Америкадан келган фатвога қарашади.

Бутун мусулмонлар юзларини ШАРҚҚА, яъни муборак Пайғамбаримизга ва Каъбага қаратадилар. Уларнинг юзи эса ғарбга, яъни АҚШдаги Пенсилванияга юзланган. Яна ўзларини тўғри йўлда деб билади.

Худди бир томонлама йўналишли йўлга терс кириб қолган тентакларга ўхшайди. Ўзлари терс йўлда бўлса ҳам, бир-бирига “Бунга қара, ҳаммаси бирдан терс йўлга тушиб олибди” дейишади ишшайиб.

Шу нуқтаи назардан уларни на Қуръони карим, на ҳадиси шариф, на аҳли суннат китоблари қизиқтирмайди. Улар фақат “йиғлоқи устозларининг” гапларига қулоқ солишади.

Шунинг учун туртинишлар вақтида эркак полициячининг тагига тушиб қолса ҳам муаммо бўлмайди. Ҳодисалар вақтида боши ёрилган бир аёл, бир онда жамоатнинг тамсилига айланди. Уларнинг истаги ҳам шу эди. Бутун дардлари бир ўранган аёлнинг бошини ёриш эди. Ахлат ёмғирининг остига туртиб чиқарилган бу аёл орқали истакларига етишди. Сўнгра ўзларининг интернет сайтларига қонга беланган бу аёлнинг суратларини қўйишди.

Тагида зулм ва золимлик ҳақидаги изоҳлар. Мана шу вақтда Фетулла Гуленнинг сайтини очдим.

ФЕТО “Фиравн ҳам бунчалик зулм қилмаганди. Золимларнинг оқибатига кўпларингиз гувоҳ бўласиз. Шунда овозим қулоқларингизда жаранглайди” деб вайсамоқда.

Зулм ва золимлик. Гуленнинг сўзларини тинглаб, қўшилиб йиғлаётган шогирдлари заолимлик ҳақида турли ҳадиси шарифлар ёзишмоқда. Ҳаммаси жўр бўлиб, “Бунинг оқибати жуда ҳам ёмон бўлади” деб қўшимча ҳам қилиб қўйишган.

Зулм ҳақида гапираётганларга бир қаранг. Асл ҳунари золимлик бўлган бир гуруҳ энди "зулмга учрадик" деб фарёд кўтаришмоқда.

- Ишга жойлашиш имтиҳони жавобларини ўғирлаб, миллионлаб кишининг келажагини йўқ қилган;

- Уйдирма ҳужжатлар билан бир қанча одамни қамоқхоналарга тиққан;

- Ўзларидан бўлмаган минглаб давлат одамларини шарққа сургунга юборган;

- Ётоқхоналарга жойлаштирган яширин камералар билан инсонларнинг жуфти ҳалоллари билан алоқаларини қайд этган;

- Миллионлаб кишиларнинг телефонларини тинглаган;

- Бошқа жамоатларни йўқ қилиш учун шантаж ва монтаж қилган;

- Ўзга имом ва домлаларга иффатсиз аёл юбориб, ортидан шантаж қилган "жамоат" ва "хизмат" деган ҳар мусулмоннинг ҳурмат туйғусини уйғотадиган исмлар тагига яшириниб олган НУРЧИЛАР мазлум бўлиб қолдими?

 Хўш, сизга ким зулм қилди?

Аслида бугун бошингизга тушаётган кўргуликлар йиллар давомида қилган зулмларингни шунчаки бир натижаси. Қилган қинғирликларингизнинг жавобини охиратда берасизлар. Ҳеч бирингиз “Мен бунга аралашмаганман” деб сувдан қуруқ чиқа олмайсизлар, ҳурматли тақводор нурчилар!

Хулоса жуда оддий: Ким кимга тобе бўлса, унинг қилган ишига ҳам жавобгар бўлади.

Ол-и Имрон сурасининг 86-оятининг охирида Аллоҳу таоло шундай буюрмоқда: “Ҳолбуки Аллоҳ золимлар гуруҳини муваффақ этмайди. Яъни ҳидоятга эриштирмайди”. Қисқаси, бир қавм, бир халқ ёки жамоа золимлик қилган бўлса, улар ҳидоятга етолмайди.

Қани кўрайлик, эни нима қиласиз? Бу гуруҳга дахли бўлган ҳар бир одам юқоридаги иғво-туҳмат-шантаж каби золимликлардан биринчи даражада жавобгар. Бугун бошларига тушган нарсалар мана шу қилган золимликлари туфайли. Яъни ҳеч ким уларга зулм қилаётгани йўқ, улар эски зулмларининг бадалини ўташмоқда. Аллоҳу таоло золимнинг ва зулмнинг жазосини ҳам дунёда, ҳам охиратда тўлатади. Бу ҳисоб-китоб жуда қаттиқ бўлади. Улар тушуна олмайдиган нуқта шу.

Яхши устоз дуо, ёмон устоз баддуо қилади. “Замон” газетасининг олдига тўпланган бу аёллар уйларида баддуо ўқиганидан кўра, бироз аҳли суннат китобларини ўқиганида эди, эс-ҳушлари жойига келарди. Лекин буни ҳам қилишмайди. Улар устозларига ўхшаб йиғлашни ва қўлларини очиб баддуо қилишни ўрганиб олишган.

Аллоҳга бениҳоя шукрлар бўлсинки, баддуолари қабул бўлмаяпти. Тўғрироғи баддуолари кўзлаган одамларига тегмаяпти. Бу баддуолар қайтиб келиб ўзларига урмоқда. Ҳар баддуо қилганларида бир катта ширкатларини йўқотишмоқда. Сўнгги баддуоларида “Замон”дан ажралишди. Бу кетишда давом этса, устозларидан ҳам ажралиб қолишади. 


Бошқа мақолалар