“Ҳайвон ҳақ-ҳуқуқларига ҳам розимиз”


  • 25 Декабрь, 2020
  • 427

32 гектарлик майдонга жойлаштирилган етти минг муҳожир Европа иттифоқига янги йил мактубини ёзишди: Биз Европадаги ҳайвонларни ҳимоя қилувчи қонунларни ўрганиб чиқдик. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бизникидан кўп эканлигини билдик. Бизга ҳам ҳеч бўлмаса ҳайвон ҳақ-ҳуқуқларини беринг!

Европанинг қоқ ўртасида оч ва сувсиз кун кечираётган муҳожирлар ғарбга унутилмас одамийлик дарсини беришди. Грециянинг Мидилли оролидаги Қора тепа лагерида яшаётган қочоқлар овозларини эшиттириш учун Европага мактуб ёзишди. Европа иттифоқи комиссияси раиси Урсула фон дер Лейен ва Европа ватандошларига юборилган очиқ мактубда “Европада ҳайвонларни ҳимоя қилиш учун чиқарилган қонунларни ўрганиб чиқдик ва уларнинг биздан ҳам кўп ҳақ-ҳуқуққа эгалигини аниқладик. Шу сабабли бизларга ҳеч бўлмаса ҳайвонлар эга бўлган ҳақ-ҳуқуқларни беришингизни сўраймиз” дейилган.

“Умид қиламизки, эпидемия кризиси туфайли қаршилашган қийинчиликларга қарамай рождестволарингизни нишонлай оласиз” деган сўзлар билан бошланган мактубда “Мидиллидаги янги муҳожир лагеридан сизларга бахтли рождество тилаб қоламиз” дейилди.

Мактубда 32 гектарлик майдонда 7 мингдан ортиқ муҳожир яшаётган лагернинг муаммолари баён қилинган. Болаларнинг ўйин ва мактаб муҳитидан маҳрум қолганлиги, миллионлаб евролик ёрдамга қарамай иссиқ душ, тоза ичимлик суви, ёритиш, тиббий ёрдам ва иситишнинг етарсиз эканлиги айтилди. Бундан ташқари, лагердаги шароитлар яхшиланиши учун кўп маблағ керак эмаслиги ва рухсат берилса лагерда яшовчиларнинг ўзи уни ободонлаштириш учун тер тўкиб меҳнат қилишларини маълум қилдилар.


Бошқа мақолалар