Қозоғистонда 45 даража иссиқ кутилмоқда


  • 17 Июль, 2019
  • 849

“Қазгидромет” 18-20 июль учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Метеохизмат маълумотларига кўра, республика жанубида жазирама иссиқ сақланиб қолади. Синоптикларнинг хабарига кўра, мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмига Эрондан ҳаво оқими кириб келишда давом этади ва келгуси уч кун ичида ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати 35-40, жанубий вилоятларда 45 даражада сақланиб туради.

Шу билан бирга шимолий ва шарқий вилоятларга Уралдан салқин ва нам ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳаво ҳароратининг пасайиши ва ёмғир ёғишига олиб келади. 


Бошқа мақолалар