Kaspi.kz Қозоғистон тарихида энг бой компания


  • 17 Октябрь, 2020
  • 366

Kaspi.kz Лондон биржасида интиқиб кутилган дастлабки оммавий таклиф (IPO) ни ўтказиб, инвесторлардан 1 миллиард доллар маблағ олди. Аввалроқ таҳлилчилар битим 742-879 миллион доллар атрофида бўлишини айтишганди.

Шу тариқа Kaspi.kz 6,5 миллиард доллар сармояси билан Қозоғистон тарихидаги энг бой компанияга айланди.

Компания акционерлари сотувчи томон сифатида чиқишди. KASE маълумотларига кўра, 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра Kaspi.kz акционерлари Вячеслав Ким (36,69% акция), “Baring Vostok” фонди (27,72% акция), Михаил Ломтадзе (24,98% акция), “Goldman Sachs” (3,85% акция) ҳисобланади.

2020 йил июль ойи бошида муомалада Kaspi.kz нинг 191 миллион 805 минг акция бор эди.

Kaspi bank Қозоғистонда активлари бўйича 2,6 триллион тенге билан учинчи ўринда туради. 


Бошқа мақолалар