Туркистонда “Нурорда” халқаро мактаби қурилади


  • 11 Июнь, 2022
  • 300

Туркистон шаҳрининг маъмурий-бизнес ҳудудида “Нурорда” халқаро мактаби қурилади. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев ва «Диал Строй» директори Ғабит Маматраимов ҳамда вице-президент Муҳаммадали Ибрагимов келишиб олди. Бундан ташқари инвесторларда шаҳарнинг маданий-маънавий қисмида шарқ русумида қурилган савдо маркази қуриш режаси ҳам бор. Ундан ташқари учрашувда Туркистон шаҳрининг маъмурий-бизнес ҳудудида замонавий меҳмонхона қуриш режаси ҳам муҳокама этилди.

Халқаро “Нурорда” мактаби ўлкадаги энг яхши мактаблардан биридир. Тўрт тилда таълим бериладиган мактабда барча шароитлар мавжуд. Таълим мажмуасида футбол майдони, ётоқхона, бассейн қурилади. 5 гектар майдонни эгаллайдиган замонавий мактаб корпусининг қурилиши жорий йилда бошланади. Мактаб очилиши 2024 йилга режалаштирилмоқда.

Ушбу мактаб филиаллари Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида фаолият кўрсатади. 


Бошқа мақолалар