- 2020-03-06
Қозоғистон сайёҳлик ва спорт вазирлигининг матбуот хизмати “Ипак йўли” номли беш кунлик темир йўл тури йўлга қўйилганлигини маълум қилди.
Сайёҳлик тури Туркистон ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларини ўз ичига олган. Қозоғистон темир йўллари матбуот хизмати саёҳат 5 кун, яъни 16-20 ноябрь кунлари давом этишини билдирди. Биринчи саёҳатга 115 нафар сайёҳ йўл олган. Саёҳат доирасида гидлар ҳамроҳлиги, овқатланиш, транспорт хизмати ва билетлар ҳам кўзда тутилган.
Сайёҳлик ва спорт вазири ўринбосари Эржан Эркинбаевнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа икки ўлка орасида сайёҳлик ва маданий алоқаларни кучайтиришга хизмат қилади.
Саёҳатчилар Туркистон шаҳрида “Ҳазрати Султон” қўриқхона-музей, “Карвон сарой” сайёҳлик мажмуаси, Арслон бобо мақбараси ва Ипак йўлида муҳим нуқта бўлган Ўтрор шаҳрини ҳам зиёрат қилишади.
Зиёратчилар Тошкентда икки кун қолишади. Биринчи куни Хасти имом, Барак хон мадрасаси, Абу Бакр Каффоли Шоший мақбараларини зиёрат қилишади. Бундан ташқари, сайёҳлар “Magic City” парки ва Ўзбекистон пойтахтининг бошқа замонавий диққатга сазовор жойларини томоша қилишлари мумкин. Тошкентдаги иккинчи кун эса шаҳарни мустақил айланиш учун ажратилган.
“Jibek joly” поезди 5 та вагондан иборат бўлиб, улардан тўрттаси купе ва биттаси вагон-ресторандир. У ерда йўловчиларга уч маҳал воқат берилади. Саёҳат вақтида йўловчиларга шахмат, лотерея каби кўнгилочар ўйинлар ташкил этилади.
“Ипак йўли” поезди 16 ноябрь куни соат 13:55 да Алматидан йўлга чиқади.