- 2017-04-27
“Huawei” компанияси Қозоғистонда илк бор “Huawei сервис кунлари” бутунжаҳон акциясини ўтказди. Акция 18-21 сентябрь кунлари Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтди. Бу кунларда смартфон эгалари сервис-марказга келиб, ўз телефонларини бепул таъмирлатиши мумкин бўлди.
Huawei сервис кунлари бу бутун дунёда ўтказилиб келадиган акциядир. Бу сервис кунлари Россия, Беларусь ва Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Энди Қозоғистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Қозоғистонда “Huawei”нинг 22 та сервис маркази 22 шаҳарда фаолият кўрсатади.
“Huawei” компаниясининг маҳсулотлари ва хизматларидан дунёнинг 170 дан ортиқ давлатида фойдаланилмоқда. Қозоғистонда 1998 йилдан бошлаб ишлаб келмоқда.