Оила учун ўзбек қизлари танланмоқда


  • 23 Февраль, 2024
  • 165

Туркия статистика бюроси 2023 йили хорижликлар билан қурилган оилаларни маълум қилди. Туркияда ўтган йили 3 минг 716 келин Ўзбекистондан келди. Шу тариқа ўзбек келинлар бу борада сурияликларни ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллади. Туркиядан хорижга келин бўлиб кетиш борасида эса Германиялик куёвлар биринчи ўринда. Минг 387 Германия ватандоши турк қизи билан турмуш қурди.

Статистика маълумотларига кўра, ўтган йил оила қуришда хорижлик куёвларнинг сони 6 минг 345, хорижлик келинларнинг сони эса 31 минг 29 нафар бўлди.

2014 йилдан кейин ўзбеккелинлар сонида ортиш кузатилди. 2014 йилда ўзбекистонлик келинлар сони 560 нафар бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 3 минг 716 нафарга етди. Шу тариқа ўзбеклар бу борада 2015 йилданбуён биринчиликни эгаллаб келаётган сурияликларни (3 минг 519 нафар) ортда қолдириб биринчи ўринни эгаллади. Ўзбек ва суриялик келинлар ортидан Озарбайжон (2818), Россия (2339) ва Германия (2243) ватандоши бўлган аёл-қизлар Туркияда энг кўп турмушга чиққан келинлар сифатида маълум бўлди.

2009 йилдан буён оила қурган хорижлик эркаклар сонида ҳам биринчи ўринда Германиялик ватандошлар турибди. 2023 йили Туркиядан уйланган германиялик эркаклар сони 1 минг 387 бўлиб, унинг ортидан Сурия (1219), Австрия (326), Афғонистон (316) ва Озарбайжон (254) ватандоши бўлган эркаклар келмоқда.

Туркияда 2023 йили хорижий ўлкалардан келган келин-куёвлар сони қуйидагича:

 

Ватандош          Келин         Ватандош            Куёв

Ўзбекистон        3716            Германия             1387

Сурия                3519            Сурия                  1219

Озарбайжон       2818            Австрия               326

Россия               2339            Афғонистон         316

Германия           2243            Озарбайжон         254


Бошқа мақолалар