Қозоғистонда ташқи ишлар вазири ўзгарди


  • 27 Декабрь, 2018
  • 488

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ташқи ишлар, мудофаа ва аэрокосмик саноат билан индустрия ва инфраструктурани ривожлантириш вазирликларида янги тайинловлар амалга оширди.

Президент фармони билан Қайрат Абдраҳмонов Ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилиб, ўрнига мудофаа ва аэрокосмик саноат вазири Бейбут Атамқулов тайинланди. Атамқуловнинг ўрнига эса бош вазир ўринбосари Асқар Жумағалиев келди.

Женис Қасимбек раҳбарлик қилаётган инвестиция ва тараққиёт вазирлиги қайта ташкилланиб, индустрия ва инфраструктурани ривожлантириш вазирлигига айлантирилди.


Бошқа мақолалар