- 2017-10-29
Туркистонга нима учун сайёҳлар кам келишмоқда? Турк оламининг маънавий пойтахти деб номланган Туркистонга сарфланган маблағ ўзини оқладими?
Телеграм-каналда ўтказилган сўровномада кузатувчиларга нима учун на қозоғистонлик, на хорижий сайёҳлар Туркистонга келишмаётгани ҳақида савол берилди.
Фойдаланувчиларнинг 42%и “Барча нарсалар одамлар учун қилинмаган, барчаси сирти ялтироқ, ичи қалтироқ” деган вариантни танлашди. 19% эса саёҳатдан олинган таассуротлар унга сарфланган пулларни оқламайди деб ҳисоблайди. 18%и барчасига сабаб сайёҳлик инфраструктурасининг ёмонлиги деган вариантни танлашди. 10%и сайёҳлар учун керакли маълумотлар йўқлигига овоз берган бўлса, 11%и Туркистон вақт ўтиши билан машҳур ва оммавий сайёҳлик марказига айланишига ишонади. Сўровномада жами 761 киши иштирок этди.
Бир неча кун аввал “Finprom.kz” сайти таҳлилчилари Туркистон вилояти улкан инвестицияларга қарамай кутилган умидларни оқламади деган хулосага келишганди. Сўнгги икки йилда вилоятга 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилган. Лекин шунга қарамай Туркистон вилояти ўлканинг кўплаб вилоятларидан бир қанча, жумладан, сайёҳлик соҳасида ҳам орқада.
Ушбу танқидга Туркистон вилоят ҳокими ўринбосари Рашид Аюпов “Бу ерда пандемиянинг таъсири жуда катта. Агар сиз март, апрель ёки май ойларида Туркистонда бўлганингизда буни тушунишингиз мумкин эди. Ҳамма вақт Туркистонни зиёрат қилиш энг юқори кўрсаткичи 5000 киши эди. Бу оддий кунларда. Лекин Туркистонда қурилиш ишлари бошлангандан кейин бу кўрсаткич кунига 12 мингга етди” деб жавоб берди.